Қорақулжа: Сел бир оила бораётган автомобилни оқизиб кетди, уч кишининг жасади топилди

190

Бу ҳақда  «Азаттиқ» Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматига асосланиб ёзди. Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа 30 июнга ўтар кечаси Ўш вилояти Қора-Кулжа тумани Жетим-Добе қишлоғининг Абишка-Ўз участкасида содир бўлган.

Ички ишлар вазирлиги автомобилда оиланинг беш нафар аъзоси бўлганини маълум қилди. Улар: 36 ёшли эркак, унинг 34 ёшли рафиқаси, 12 ва 4 ёшли ўғиллари ва 18 ёшли қизи.

Маълумотларга кўра, воқеа содир бўлган вақтда эркак қизини соҳилга олиб чиқишга муваффақ бўлган. Кейин у оиланинг қолган аъзоларини қутқаришга ҳаракат қилган. Бироқ у буни уддалай олмади ва сув уни, хотини ва икки ўғлини олиб кетган.

Қидирув ишлари натижасида қутқарувчилар 30 июндан 1 июлга ўтар кечаси оиланинг отаси, онаси ва 4 ёшли ўғлининг жасадларини топди. 12 ёшли болани қидириш ишлари давом этмоқда.