Новқат: Селдан ҳалок бўлганлар сони тўққиз нафарга етди

95

ФҲВдан ёш бола ва аёлнинг жасади топилганини билдиришди. Ҳалок бўлганларнинг шахси аниқланмоқда.

Нашрларнинг ёзишича, ҳалок бўлганларнинг олти нафари 8 ёшдан 19 ёшгача бўлган ўсмирлар – яқин қариндошлар бўлган.

Новқат туманидаги сув тошқини қурбонлари орасида Қозоғистоннинг икки нафар вояга етмаган фуқароси ҳам бор. Яна икки қозоғистонлик бедарак йўқолган, қутқарувчилар уларни қидирмоқда.