Қирғизистонга селдан жабрланганлар учун Қозоғистондан ёрдам етиб келди

131

Умумий оғирлиги 27 тонна бўлган озиқ-овқат ва уй-рўзғор буюмларидан иборат инсонпарварлик ёрдами 1 июлга ўтар кечаси Ўш аэропортига етказилди.

28 июнь куни кучли ёмғир туфайли Ўш вилоятининг Новқат туманидаги бир қатор аҳоли пунктларида сув тошқинлари содир бўлди. Табиий офатда камида тўққиз киши ҳалок бўлиб, яна бир болани қидириш давом этаётгани маълум. Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳалок бўлганларнинг тўрт нафари вояга етмаган Қозоғистон фуқаролари эканлигини маълум қилди.

Шунингдек, сув тошқини ўнлаб уйларни қоплаган, кўприклар, йўллар ва электр тармоқларини олиб кетган. Туманда ФҲ режими эълон қилинди. Сув тошқини оқибатларини бартараф этишга 450 га яқин қутқарувчи ва мингга яқин кўнгиллилар жалб қилинган.