Бастрикин Россия ҳукумати мигрантларни ушлаб олиб, Украинага ҳандак қазишга жўнатаётганини билдирди

206

Россиянинг тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин улар Россиянинг паспортини олган фуқароларни Украинага урушга жўнатишаётганини билдирди. У буни мигрантларнинг сонини қисқартириш бўйича «фишка» деб атади.

«Биз биласизларми, мигрантлар Россиядан аста-секин кета бошлашига олиб келувчи фишкани топдик. [...] Биз ундай ҳарбий рўйхатда туришни истаман, аммо фуқаролик олганларнинг 30 мингдан ортиғини қўлга олдик. Уларнинг ичидан 10 мингга яқини Махсус ҳарбий амалиёт ҳудудига жўнатилди», — деб билдирди Бастрикин.

Унинг айтишича, Россия қонунларига кўра, фуқаролик олганлар ҳарбий рўйхатга турганда мажбурий ва керак бўлса урушга қатнашиши керак.
У Россияга нима учун бундай мигрантлар керак деган ўзининг саволига кулиб, ҳандак қазишга ва мустаҳкамлаш қурилишларига ишчи қўллар керак деб жавоб берди.
Шунингдек, у 2024 йили тўрт ойнинг ичида Москва, Москва вилоятига ҳамда Санкт-Петербургга деярли уч милн мигрант келганини қўшимча қилди.

Бастрикин аввал ҳам Украинага урушга мигрантларни жўнатиш ҳамда миграция назоратини кучайтириш кераклигини айтиб келган. Шу билан бирга Марказий Осиёнинг ҳукуматлари ўз фуқароларининг урушга қатнашиши ёлланиш моддаси бўйича жиноят қилиш қатори баҳоланишини бир эмас, бир неча марта айтиб келишади.