Президент Мелис Турғунбаевни экология вазири хизматидан олди

177

Мамлакат раҳбари Мелис Турғунбаевни атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазири лавозимидан четлатди. Президент тегишли қарорни 26 июнь куни имзолаган. Президент матбуот хизмати Турғунбаев бошқа ишга ўтаётганини маълум қилди.

Аввалроқ 24.kg нашри ўз манбасига асосланиб, Турғунбаев Миллий банк раҳбариятига тавсия этилиши мумкинлиги ҳақида ёзган эди.

2023 йил март ойи охирида Турғунбаев табиий ресурслар, экология ва техник назорат вазири этиб тайинланган эди.