Ўш вилояти Аравон туман судининг 10 май кунги ҳукмига кўра, Украинадаги урушда қатнашганликда гумон қилинган шахс беш йилга қамалган.
У «Қирғизистон фуқаросининг хорижий давлат ҳудудидаги қуролли тўқнашув ёки жанговар ҳаракатларда иштирок этиши ёки террорчилик ҳаракатини содир этишга тайёргарлик кўриш» моддаси бўйича айбдор деб топилиб, мол-мулки мусодара қилиниб, беш йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Бироқ Конституциянинг 30 йиллиги ва Инсон ҳуқуқлари декларациясининг 75 йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисидаги қонун асосида жазонинг ўталмаган қисмининг учдан бир қисми қисқартирилди.
У суд ҳукми қонуний кучга киргунга қадар тергов ҳибсхонасида бўлади, сўнгра жазони умумий ахлоқ тузатиш колониясида ўтайди.
Айбланувчи туман судининг ҳукми устидан вилоят судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, иш ҳозирда суд назорати остида эканлиги маълум қилинди.