Чуйда енгил машина сувга қулаб, олти бола вафот этди

219

Жайил туманидаги Алтин қишлоғининг шимолий тарафида жойлашган кўлга Volkswagen Jetta русумидаги автомобиль чўкиб, олти чақалоқ ва ўсмир вафот этди.

Чуй вилоят милициясининг маълумотига кўра, авари 20 июнда тахмин соат 18:30 да бўлган. Қора-Болта шаҳрининг 40 ёшдаги турғуни хотини, балоғатга етмаган тўрт боласи ҳамда хотинининг синглиси, унинг тўрт боласи билан кўлга борган.

Ҳайдовчи спирт ичимлигини ичиб, маст ҳолатда машинасини бураётиб йўловчилари билан сувга тушиб кетган. Авария оқибатида олти бола вафот этди. Уларнинг жасадлари сувдан чиқарилиб, экспертиза тайинланди.

Ҳайдовчи эса вақтинча сақлаш жойига киргизилди. Милициянинг айтишича, у «кўлга сувга тушиб бўлмайди» деган огоҳлантиришга қарамай, сувга тушиб, маст аҳволда машина бошқарган. Ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда.