«Қалбаки паспорт деган тушунча бўлмайди». Президент ID паспортлар икки ой бепул алмаштирлишини айтди

185

Қирғизистон президенти Садир Жапаров ID паспортларни бепул алмаштириш акцияси 1 июлдан 31 августгача давом этишини фейсбук саҳифасида ёзди.

«Энди бундан кейин Қирғизистонда қалбаки паспорт, қалбаки ID карта деган тушунча бўлмайди. Чунки паспортлар ўзимиздан чиқа бошлайди. Сохта қилиб чиқариш мумкин эмас, яширин ҳимоя элементлари кўп. Бундан ташқари, аввалгидек ўнгга-чапга, дуч келган одамларга сотилмайди!» — деди у.

Акция тугагандан кейин паспорт алмаштириш одатдагидек 600 сомдан бўлади.

«Умумфуқаролиқ паспортларини бепул алмаштиришга ҳозирча моддий имконимиз етмади. Кучимиз етган куни умумфуқаролик паспортни ҳам бепул алмаштириш бўйича акция ўтказамиз. Шу йўл билангина ўзимиздан чиқаётган паспортларга қисқа муддатда тўлиқ ўтиб кетишимиз керак», — деди президент.

1-июндан бошлаб паспорт, туғулганлик ҳақидаги ва ҳайдовчилик гувоҳномалари мамлакатда чоп этила бошлаган.