Қирғизистонда илк бор амалга оширилган трансплантацияси операцияси муваффақиятли якунланди

85

10 июнь куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қирғизистон-Туркия дўстлик касалхонасида 8-9 соат давом этган операция ўтказилганини маълум қилди. Унда вазир Алимқадир Бейшеналиев бошчилигидаги қирғиз ва турк шифокорлари иштирок этди.

«Операция натижаси бизни қониқарли бўлди. Донор жигари трансплантация қилинганидан кейин дарҳол ишлай бошлади. Бу беморнинг янада соғайиб кетиши учун яхши белгидир», — деди вазир.

Бейшеналиевнинг таъкидлашича, операция ва унга боғлиқ харажатлар тўлиқ Президент жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилади ва барча муҳтожлар учун очиқ бўлади. Унинг ҳисоб-китобларига кўра, битта бемор учун тахминан 25-50 минг доллар сарфланади.

Вазирлик маълумотларига кўра, мамлакатимизда 17 минг киши жигар касаллигидан азият чекмоқда. Орган трансплантацияси дастури учун эса Президент жамғармасидан 1 миллион доллар ажратилди. Ўтган йили мамлакатимизда биринчи марта буйрак кўчириб ўтказиш операцияси муваффақиятли якунланди. Бугун 55 нафар беморнинг буйраги жарроҳлик амалиёти ўтказилиб, улардан 15 нафари бепул амалга оширилди.