«Тарихий воқеа». Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўли қурилишини жонлантириш бўйича келишув имзоланди

375

Вазирлар маҳкамасининг хабарига кўра, 6 июнь куни Пекинда уч мамлакат транспорт вазирликлари раҳбарлари Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли лойиҳасини илгарилатиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзоладилар.

«Шартноманинг имзоланиши уч давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг асосий тамойиллари ва механизмларини, жумладан, темир йўлни молиялаштириш, қуриш, фойдаланиш ва таъмирлашни белгилайди», — дейилади хабарда.

Битимни имзолашдан аввал Хитой, Қирғизистон ва Ўзбекистон раҳбарлари видеомурожаат билан чиқишди. Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров ушбу воқеани «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши бошланишининг узоқ кутилган тарихий воқеаси» деб атаб, «темир йўл Хитой ва Марказий Осиё мамлакатларини боғлаб, Европа мамлакатлари ва Форс кўрфазига янги транспорт йўналишларини очади», деб таъкидлади.

Хитойдан Қирғизистонга, сўнгра Ўзбекистон, Эрон ва Туркия орқали Европага етиб бориш учун темир йўл қуриш бўйича музокаралар бошланганига қарийб 20 йил бўлди. Май ойи бошида Жапаров темир йўл қурилиши 2024 йил октабр ойида бошланишини маълум қилган эди.