Ўш: 44 ёшдаги аёлнинг ўлимида гумонланиб собиқ куёви қўлга олинди

310

Ўш вилоятининг Қорасув туманидаги 44 ёшдаги аёлнинг унинг 28 ёшдаги собиқ куёви қўлга олинди.

Бу ҳақда 3 июнда вилоят милициясидан билдиришди.

Маълумотга кўра, икки томоннинг ўртасидаги жанжал бола талашувдан келиб чиққан. 30 майда Қорасув тумани ҳудудидаги 28 ёшли шахснинг уйига 45 ёшдаги собиқ қайнонаси, унинг 44 ёшдаги синглиси ҳамда 24 ёшдаги боласи бостириб кириб, унинг болаларини талашиб, уришиб кетишган.

Танасидан жароҳат олган 24, 44 ҳамда 45 ёшдаги фуқаролар касалхонага мурожаат қилиб, 44 ёшдаги аёл танасидан олган жароҳати оқибатида касалхонада вафот этди.

Мазкур ҳолат бўйича «Соғлиққа оғир зарар етказиш» моддаси асосида жиноят иши қўзғалиб, гумонланувчи қатори 28 ёшли шахс қўлга олинди.

Ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда.