Жокорки Кенешнинг 28 май куни бўлиб ўтган йиғилишида Конституциявий қонунлар, давлат тузилиши, суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзолари ҳамда Ёқилғи-энергетика комплекси ва ер қаъридан фойдаланиш масалалари қўмиталарининг депутатлари уран ҳамда торий конларини ишлатиш бўйича тақиқни бекор қилиш масаласини биринчи ўқишда мақуллади. Тақиқ 2019 йили Қизил-Омпол конини ишлатишга қарши норозилик акцияларидан кейин киргизилган.
Қонун лойиҳасини депутатларга Табиий ресурслар вазири Мелис Тургунбаев олиб чиқди. Унинг таъкидлашича, қонун лойиҳасини қабул қилиш билан бирга давлат идоралари уранни ва торийни қазиб олишнинг замонавий технологияларига мониторинг юргизади, бу «кон қазиб олишнинг атроф-муҳитга етказган салбий таъсирини камайтиришга имкон яратади». Агарда бундай технологиялар бор экани аниқланса, давлат идоралари уларни ер ости бойликларини фойдаланувчилар тарафидан амалга ошириш талабларини киргизади деб ваъда қилди.
Уран ва торийни қазишга бўлган тақиқни бекор қилиш ғояси вазирлар маҳкамасига тегишли. Улар 2020-2023 йиллардаги иқтисодий тартибсизликдан кейин мамлакатга бошқа даромад манбалари керак деб ҳисоблашади. Бунга қадар ҳукумат Иссиқкўл вилоятидаги Қизил-Омпол конини торий ва уран конлари билан ишлатишга ният қилаётганини билдирган.