ИИВ18 майга ўтар кечаси Бишкекдаги тартибсизликларга сабаб бўлган воқеалар хронологиясини маълум қилди.

837

Ички ишлар вазирлиги 18 майга ўтар кечаси Бишкекдаги тартибсизликларга сабаб бўлган воқеалар хронологиясини маълум қилди.

ИИВ маълумотларига кўра, 13 майга ўтар кечаси тахминан соат 02.00 да “Восток-5” кичик туманидаги пиццерия ёнида “бир гуруҳ осиёлик кўринишдаги номаълум шахслар бир гуруҳ чет эллик талабаларни учратиб, уларни безовта қила бошлаган. Улардан сигарет талаб қилиб, “нима учун бу ерда сигарет чекяпсанлар” деб таҳдид қила бошлашган” Бири куч ишлата бошлаганда. Чет эллик фуқаролар қоча бошлаган. Шундан кейин хорижликлар ўз яшаш жойларига, Огонбаев кўчасиаги ётоқхонага етиб боришга эришган” – дейилади ИИВ хабарида.

Номаълум шахслар эса чет элликларни қувиб, уларнинг ётоқхонасига кириб, у ерда яшаган чет эл фуқароларига нисбатан куч ишлатиб, пулларини ва буюмларини тортиб олишган. Бунинг ортидан улар, «ётоқхонадаги хоналарга бостириб кира бошлашган».

“Қизлар яшайдиган хоналарга кирган вақтда, ётоқхонада яшовчи чет эл фуқаролари шовқин ва бақириқлардан ётоқхонадаги бошқа хориж фуқаролари тўпланиб, қаршилик кўрсата бошлаган. Улар ўртасидаги жанжал ётоқхона ховлисида юз берган. Жанжал давомида бостириб келганларнинг уч нафари бир нафар шерикларини қолдириб, қочиб кетишган», — дейилади ҳуқуқ тартибот муассасидан.

Ички ишлар вазирлигининг қайд этишича, чет эл фуқаролари қолиб кетган шахс учун тез ёрдам чақирган ва у касалхонага етказилган. Аммо касалхонада у ўзини бошқа ном билан танитиб, нима бўлганлиги ҳақида аётмаган ва керакли ёрдамни олган, "номаълум томонга ғойиб бўлган".

Муштлашув факти бўйича «Бир гуруҳ шахслар билан олдиндан тил бириктириб безорилик қилиш» моддаси бўйича иш қўзғатилган. Тўрт нафар хорижлик ушланиб, ҳибсга олинган.

Хостелда хорижликларга ҳужум уюштири ҳолати бўйича эса 18 ва 19 ёшли икки ўсмир қўлга олинган. Милиция воқеага бошқа алоқадор шахсларни қидирмоқда;

Ички ишлар вазирлиги, мазкур муштлашувнинг видеоси 17 майди Инстаграмда эълон қилиниб, унда ҳақиқий ҳолат тушунтирилмаганини, шу сабаб норозилик тўлқини кучайиб кетганини қўшимча қилди.