Жапаров аввалги президентларнинг хатосини такрорламаслигини билдирди

199

Садир Жапаров «Кабар» давлат агентлигига интервью бериб, парламент депутати Исхақ Масалиевнинг мамлакатдан чиқариб кетилмоқда дейилган олтин қуймалари ҳақидаги видеода президентнинг акаси Сабир Жапаровнинг исми тилга олинмоқда деб айтган сўзларига изоҳ берди.

Давлат раҳбари унинг «ака-укалари Исхак Масалиев каби ўғри ёки "казиночи"» эмаслигини қўшимча қилди. У аксинча, яқинлари чет мамлакатлардан Қирғизистонга сармоя олиб келишаётганини таъкидлади.

«Аввалгиларнинг хатосини қайтарманглар, уларнинг хатосидан сабоқ олинглар, бир умр ҳаётинглар Қирғизистонда ўтишини унутманглар, халқ билан бўлинглар!” деб доимо огоҳлантириб тураман. Мен ҳам аввалгиларнинг хатосини такрорламайман. Оила, яқинларимни давлат ишига аралаштирмайман. Бунга кучиб етади», — деди Жапаров.

Президент ўғриларнинг фош қилиниши кераклигини, ҳукумат эса «ўн баробар, юз баробар қилиб қайтариб олишга» тайёр эканини таъкидлади.

«Агар Исхак Масалиев билан Адахан Мадумаров ёки Болот Темировлар олтин тармоғигина эмас, бошқа тизимларда ҳам ўғрилик бўлмоқда деган шубҳада бўлишса, мен бугуноқ халқ назорат комиссиясини тузиб, уларни бош эксперт қилиб қўйишга тайёрман», — деди у.