⚡МСК президентга Свердлов округида навбатдан ташқари сайлов тайинлашни таклиф қилади

313

Бу қарор 15 май куни бўлиб ўтган йиғилишда Боршайком аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилинди. Энди МСК президентга бир мандатли Свердлов округида навбатдан ташқари сайлов ўтказиш таклифини киритади.

Илгари Шайлобек Атазов ушбу тумандан сайланган эди. Бироқ суд уни депутатлик мандатидан маҳрум қилди. Бишкек маъмурий ва шаҳар судлари МСК Абдураҳмонҳожи Муртазалиевни мазкур округ бўйича сайланган депутат сифатида тан олишга мажбурлиги ҳақида қарор қабул қилди.

Кейинчалик Атазов бу қарорлар устидан Олий судга шикоят қилган ва бош судья Атазовни мандатдан маҳрум қилиш ҳақидаги бандни ўз кучида қолдирган. Бироқ ҳукмда МСК Муртазалиевга мандат топшириши кераклиги айтилмаган.

Муртазалиев Марсайкомни суд қарорларини бажармасликда айблайди. Аввалроқ у МСК устидан Бош прокуратурага ариза бергани маълум бўлган эди. Бош прокуратура бу ҳолат юзасидан сукут сақламоқда.