Маълумотга кўра, бундай чоралар чет эллик талабаларнинг иштирокида йўл ҳалокатларининг кўпайгани сабабли ва улар аралашган жиноятларнинг олдини олиш ҳамда аниқлаш учун амалга оширилмоқда.
12 апрелдан бери Бишкек милициясининг Ноқонуний миграция ва экстремизмга қарши ҳаракатланиш хизмати турли соҳада ишлаган чет эллик фуқароларни текширади. Қирғизистоннинг ҳудудида яшаш ёки ишлаш қоидаларини бузганлар учун 225 дан ортиқ протокол тузилиб, 1 млн 248 минг 500 сом миқдорида жарима солинди.