Бу ҳақда парламент йиғинида Олий суднинг судьяси Қидиқ Жунушпаев билдирди. Унинг айтишича, ўтган йили судьяларнинг устидан 760 шикоят келиб тушган: 35 судья тартиб жавобгарлигига тортилиб, яна саккиз нафари истеъфога кетган.
У мамлакатнинг суд тизими ривожлантирилаётганини ҳам қўшимча қилди.
Аввалроқ бош прокурор Қурманқул Зулушев 2023 йили судьяларга нисбатан 11 жиноят иши қўзғалганини билдирган. Бундан ташқари Олий суднинг бошчиси Замирбек Базарбеков улар ҳамон судьяларнинг орасидаги жиноятчилик билан кураш олиб боришаётганини айтган.