Собиқ вазир Чудинов «Қурилаётган электр станциялари»га директор этиб тайинланди

232

 «Қурилаётган электр станциялари» дирекцияси 2023 йили Вазирлар маҳкамаси томонидан 2023 йилда Миллий энергетика холдинг ўрнига ташкил этилган. 2024 йилнинг 28 февралида «Камбар-Ата 1» ГЭСи дирекция тасарруфига ўтказилган.

Чудинов 2007-2009 йилларда Қурманбек Бакиев даврида бош вазир бўлган. 2010 йил апрель инқилобидан кейин у мансабни суиистеъмол қилишда гумонланиб ҳибсга олинган.

2015 йилда Чудинов «Бир Бол» партиясидан ЖК депутати бўлиб келган. Бироқ орадан уч йил ўтиб, ерни ноқонуний транформациялаш бўйича жиноий иш қўзғатилгани сабабли у мандатидан маҳрум қилинган.