❗️Мэрия: «Ататурк» паркидаги қурилишларни бузиш ишлари 20 майга режалаштирилди

209

«Парк ҳудудидаги объектларни демонтажлаш ҳамда бузиш ишлари 20 майга режалаштирилган», — деб айтилади билдирувда.

12 апрелда шаҳар мэри Ататурк паркининг майдонини 1992 йилдаги ҳолатига келтириш ҳақидаги қарорга қўл қўйган. Шаҳар ҳукумати паркка 43 гектар ерни қайтариб, ноқонуний қурилган 100дан ортиқ объектни сурдириш режалаштирилаётганини билдирган.

Кейин паркнинг ҳудудидан ер ва уй сотиб олган бир неча фуқаро мулклари сурдирилиш эҳтимоли сабаб президент Садир Жапаровга ёрдам сўраб мурожаат қилишган.