«Сезим» инқироз марказига Атир Абдраҳматова етакчи этиб сайланди

185

Мазкур марказга аввал таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Бубусара Рисқулова раҳбарлик қилган.

«Сезим» инқироз маркази 1998 йилда ташкил этилган. Марказнинг асосий мақсади аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, оиладаги, гендер зўравонлиги ёки одам савдоси қурбони бўлган аёллар, қизлар ва уларнинг оила аъзоларига ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатишдан иборат.

43 ёшли Атир Абдраҳматова Қирғизистондан сайланган биринчи аёл омбудсмандир. У бу лавозимда 2022-2023 йилларда ишлаган.