Махабат Тажибек қизининг қамоқда калтакланди дейилган сурати эълон қилинди

204

6 апрелда Болот Темиров тергов қамоғининг ходимлари турмуш ўртоғи ва у билан бирга ўтирган аёлларни калтаклаганини билдирган.

Аммо Жазони ижро қилиш хизмати Тажибек қизининг калтаклангани ҳақидаги маълумотни инкор қилган. Муассаса охирги суратлар бўйича эса изоҳ бергани йўқ.

Temirov Live’нинг ҳозирги ва аввалги 11 ходими жорий йилнинг 16 январида қўлга олинган. Уларнинг тўққиз нафари «тартибсизликка чақриш», икки нафари эса мазкур чақириқларни «уюштириш»да гумонланиб, икки ойга қамалган.

Кейин улардан олти нафари уй қамоғига чиққан бўлса, бири ҳеч қаерга кетмаслик тилхати билан бўшатилган. Ҳозирги вақтда Тажибек қизидан ташқари журналистлар Айке Бейшекеева, Актилек Капаров ҳамда оқин Азамат Ишенбеков қамоқда.