Маълумотларга кўра, иш ҳақининг ошиши барча соҳаларда кузатилган. Статкомнинг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, йилнинг тўрт ойида ялпи ички маҳсулот ҳажми 341,7 миллиард сомни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 107,4 фоизга кўп.
Иқтисодиёт вазирлиги жорий йилнинг биринчи чорагида иқтисодиётнинг барча тармоқларида ижобий динамика кузатилгани, инфляция пасайгани ҳақида хабар берди. Истеъмол нархлари индекси 101,4 фоизни ташкил этиб 2,5 баробарга пасайди.
2022 йилда Қирғизистон ҳукумати бюджет ходимларининг иш ҳақи, пенсия ва нафақаларини икки баравар оширди. Ўтган йилнинг тўққиз ойида эса ўртача иш ҳақи 32 минг 78 сомни ташкил қилган.
Қирғизистонда ўртача иш ҳақи Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари орасида энг паст кўрсаткичдир. 12 май кунги расмий курсга кўра, мамлакатда иш ҳақи 385,31 доллар, Беларусда ўртача иш ҳақи 638 доллар, Арманистонда 676 доллар, Қозоғистонда 774 доллар, Россияда эса 857 долларни ташкил қилади.