Қирғизистон ва Тожикистон чегара хизматлари яқинда чегарада юз берган воқеадан сўнг баёнот берди

320

Томонлар можаро сабаблари, чегара яқинида яшовчи ва чорва молларини боқаётган аҳолининг хатти-ҳаракати, келгусида чегарадаги можароларнинг олдини олиш йўлларини муҳокама қилди.

Томонлар, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари даражасида иш олиб бориш, белгиланган йўналишлар бўйича тушунтириш-тарғибот ишларини олиб бориш ва чегарага яқин ҳудудларда истиқомат қилаётган икки давлат аҳолиси ўртасида тотув қўшничилик муносабатларини қўллаб-қувватлаш бўйича вазифаларни бажаришга келишиб олдилар.