Мадумаров ўтган йилнинг 2 сентабрда Ички ишлар вазирлиги томонидан ҳибсга олиниб, тергов изоляторига киргизилган. «Давлатга хиёнат» айблови кейинроқ «Ваколатни суиистеъмол қилиш» моддасига алмаштирилган. Бундан ташқари, депутатга «Фирибгарлик» бўйича ҳам айблов қўйилган.
26 март куни Биринчи Май туман суди Мадумаровни айбдор деб топиб,, бироқ жиноий иш кўриб чиқиш муддати ўтгани учун ҳукм чиқармаган. Депутат қамоқдан озод қилинган.
МСК эса суд Мадумаровни айбдор деб топгани учун, уни мандатдан ажратган. 6 майда шаҳар суди Мадумаровнинг туман судининг қарори устидан берган шикоятини «апелляция муддати ўтиб кетди» деган важ билан рад этган.
«Бутун Қирғизистон» партияси ўзини Жогорку Кенешдаги мухолифат фракцияси деб эълон қилди. Жами олти нафар депутат бор.