«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилса, бу қирғиз давлати учун катта йўл бўлади», — деб ёзди «Азаттиқ» президентнинг айтганларини.
Март ойида Жапаров томонлар Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўлининг қурилиши доирасида «лойиҳани амалга ошириш механизми бўйича умумий ҳамфикрлиликка эриша олишганини» айтиб, «Қирғизистон жуда қатъий турганини ҳамда бу магистрални яқин бир неча йилда қуриб битиришини кўзлаётганини» таъкидлаган.
Хитойдан Қирғизистонга, Ўзбекистон, Эрон, Туркия орқали Европага ўтадиган темир йўл қуриш бўйича музокаралар олиб борилганига қарийб 20 йил бўлди.
Бу йўл Қирғизистонга деярли бутун Осиёни – Хитой қирғоғидан Форс кўрфазигача бўлган ҳудудларни боғловчи континентал кўприкнинг бир қисмига айланиш имконини беради.
Аввалроқ вазирлар маҳкамасининг раиси Ақилбек Жапаров лойиҳанинг смета қиймати 6 миллиард долларга баҳоланаётганини айтган эди.