«Сапат»нинг таъсисчиси Орхан Инанди уни Қирғизистондан қандай қилиб ўғирлашганини айтди

252

Туркиянинг Олий суди тарафидан 21 йилга озодликдан ажратилган Қирғизистондаги «Сапат» лицейлар тармоғининг собиқ директори Орхан Инанди уни 3 йил аввал Қирғизистондан қандай қилиб ўғирлаб кетишганини «Кронос» инсон ҳақларини ҳимоя қилиш ташкилотига айтиб берди.

Инандини номаълум шахслар 2021 йили 30 май туни тахминан 23:00 да аввал автомобиль билан Қораболта томонга олиб бориб, у ердан бошқа машинага ўтказишда кўзини ёпиб, игна сайишганини, шунингдек ўнг қўли автомобилга тушишда синганини айтди.

«Икки томонимга бирдан киши ўтирди, уларнинг бири қирғиз эди. У автомобиль билан тахминан Ўзбекистонга қараб бордик, бир ердан узун туннель орқали ўтганимиз эсимда. Йўл бўйича сув сўраганимда бир ширинлик, бир аччиқ сув бериб, ухлатувчи дориларни ҳам бериб туришди. Доимо ухлаб юргандан кўп майда-чуйдасига қадар хотирлай олмайман. Аммо менингча, машина билан йўл 31 куни тушгача давом этди.

Шундан кейин  [...] Ўзбекистоннинг ёки Тожикистоннинг чегараси томонга йўл олиб, чегара етганимизда тўхтамай ўтиб кетганимиз эсимда. Шундан кейин самолётнинг овозини эшитдим, чамамда аэропортга келдик. «Мерседес» машинасидан тушириб, кўзимни очишди. Хусусий самолёт бор эди, самолётнинг эшигига етганда “Туркияга хуш келдинг” дейишди. Самолётга ўтирганда қаттиқ калтаклашди. Самолётда 2 турк ва учувчилар бўлган. Азиз деган аэропортнинг ходими ҳам бор эди, самолётдагилардан бири билан машинада бирга келганлардан эди», — деб эслади Инанди.

Ҳозирда Анқарадаги Синжанда қамоғида ётган Орхан Инандининг охирги сурати, 2024 йилнинг 5 мартида ўтказилган очиқ йиғинда тасвирга олинган. Манба: «Кронос»

Инанди Анқарага етгунга қадар ерда букилиб ётганини, уни сафар охирида –вақти-вақти билан калтаклашиб, ниқобли икки киши видеога тасвирга олганини айтди. Етгандан кейин уни ечинтириб, навбатдаги катта машинанинг орт ўтирғичларига мажбурлаб ётқизишган.

Кейинроқ уларни томида микрофон ва камера ўрнатилган хонага олиб бориб, бошига қоп кийгизиб, 35 кун қийноққа солишган. Шунингдек, Инаннинг оёғига махсус мослама ёрдамида электр токи уриши билан қўрқитганликлари, қизига зарар етказишлари, керак бўлса ўзини ўлдириб юборишлари ҳақида айтиб таҳдид қилишганини ҳам таъкидлади.

Орхан Инанди сўроқнинг охирги кунида Туркиянинг миллий разведка ташкилоти (MIT) уни ҳамкорликда ишлашга чақирганини ҳамда Фатҳуллоҳ Гуленнинг (ФЕТО) жамоатининг ҳозирги вазияти ҳақида маълумот беришни талаб қилишганини айтди.

Инандининг ўғирланиши

Қирғизистондаги «Сапат» маъориф муассасаларининг таъсисчиси Орхан Инанди 2021 йилнинг 31 майида ўғирланган. Қирғизистонда у бир ойдан ортиқ қидирувга берилиб, бошқа давлатлардан ҳам Интерпол орқали изланган.

Бу орада «Сапат»нинг битирувчилари ва ҳамфикрлари Туркия элчилигининг олдида митингга чиқиб, Инанди у ерда ушлаб турилибди деган шубҳа билан, элчиликни тинтув қилишни талаб қилишган.

Орхан Инандини топиш талаб қўйилган митинглардан бири. Сурат: Бақит Тўрўгелди / Azattyk

1-июнда президент Садир Жапаров МХДҚ билан ИИВга Инандини топиш учун қўшимча кучларни жалб қилишни топширган. Кейин Жапаров Туркияга бориб, президент Режаб Эрдўғон билан учрашган. Турк ҳукумати олдиндан уларга ўтказиб беришни ҳамда Қирғизистондаги «Сапат» лицейларини ёпишни талаб қилиб келган.

Ҳуқуқ тартибот идоралари Орхан Инанди қидирилмоқда деб маълумот бериб турган вақтда Эрдўғон масалага нуқта қўйиб, Инанди Туркияда эканини билдирган. Аниқроғи, 5 июлда турк етакчиси Инандини Туркияга мамлакатнинг махсус хизмати олиб келганини айтган. Эрдўғон Инандини «ФЕТОнинг Марказий Осиё бўйича бошчиси» деб атаган.

8 июлда МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиев ФЕТО ҳақида гапириб, Қирғизистонда «бошқа давлатларнинг сиёсий ташкилотлари бўлмаслиги кераклигини» билдирган, аммо айни вақтда Қирғизистонда бу ташкилотнинг аъзолари бирорта ҳам ноқонуний ишларга аралашгани кузатилмаганини теъкидлаган. Бундан ташқари, Ташиев Инанди қирғиз фуқаролигини олганда турк фуқаролигидан воз кечмаганини, шунинг учун унинг Туркияда жавобга тортилиши қонуний эканини айтган.

Ўша йили 23 октябрда президент Садир Жапаров журналистларнинг саволига жавоб берар экан, Инанди ўғирланиши бўйича Қирғизистоннинг ҳам камчилиги ҳам бор эканини таъкидлаган.