Маълумотларга кўра, Қадамжой туман милициясига 41 ёшли фуқаро мурожаат қилган. Мурожаатда унга нотаниш бир киши Англияга яхши маошли ишга юборишини, у ерда 6 ой ичида яхши пул топишини айтиб, WhatsApp орқали ишларнинг суратларини кўрсатган. Жабрланувчи орқали жами 47 киши фирибгарларнинг тўрига тушиб қолган.
Шунингдек, гумонланувчи виза очиш учун уларнинг ҳар биридан 1400 доллар олиб, турли баҳоналар айтиб, изини яширган. Мазкур ҳолат юзасидан «Фирибгарлик» моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, 3 май куни гумонланувчи Қирғизистон ҳудудидан «Акжол» назорат-ўтказиш пункти орқали қочиб кетаётган вақтда қўлга олинди. Ҳозирда у вақтинчалик ҳибсга олинган, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.