❗️Сузоқ тумани Таълим бўлимининг етакчиси вақтинча ишдан четлатилди

370

Кендирбаева «Азаттиқ» нашрига берган изоҳида «бундан кейин хавфсизлик масаласи таъминланмагунча ўқувчиларни катта тадбирларга қатнаштириш тақиқланишини» таъкидлади.

Шунингдек, мазкур воқеа ортидан ўқувчиларнинг иштирокида ўтаётган «Шиорим Манас» кўрик танлови республика бўйича тўхтатилди.

2-майда Сузоқ туманида музқаймоқ ташиган Hyundai Porter автомобили 35 кишини уриб кетган. Жабрланганлардан 29 нафари касалхонага, улардан беш нафари жонлантириш бўлимига ётқизилган. Икки болага операция қилиниб, яна бир қизнинг бошига жарроҳлик амалиёти режалаштирилмоқда.

20 апрелда мамлакатдаги мактаб ўқувчилари орасида Манас айтиш бўйича мусобақа бошланиб, тадбир Боткен, Талас ҳамда Иссиқкўл вилоятларида ўтказилган.