Маълумотларга кўра, жарима миқдори жисмоний шахслар учун 3000 сом, юридик шахслар учун 100 минг сомни ташкил этади. Бу ҳақда тадбиркорлар огоҳлантирилди. Агар фото ёки видео далил бўлса, аввало огоҳлантириш берилади, бўйсунилмаса жаримага тортилади.
Ўтган йилнинг 29 июнида парламент «Пластмасса буюмлар ишлаб чиқариш ва сотишни тақиқловчи» қонунни қабул қилиб, президент қўл қўйган. Қонун 1 январдан кучга кирди.