Ўш вилоятида сел сабабли фавқулодда ҳолат режими киргизилди

219

Жантаев ҳудуддаги вазиятдан хавотирини билдириб, вазиятни барқарорлаштириш учун барча тизим бўлимларининг келишилган ҳаракати зарурлигини таъкидлади.

20 апрелнинг тунида қаттиқ ёққан ёмғир оқибатида Аққия қишлоғида 12 уй-жойнинг ертўласига сув кириб, Илайтала қишлоғида 20 уйнинг ховлисини сел қоплаб, бешига сув кирган.

Бундан ташқари Мирзаке — Қорақулжа — Алайқу авто йўлининг 41-километрини сув қоплаган. Мазкур ҳудудларда ФҲВнинг маҳаллий бўлимлари ишга жалб қилиниб, селдан тозалаш ишлари давом этмоқда.