Жантаев ҳудуддаги вазиятдан хавотирини билдириб, вазиятни барқарорлаштириш учун барча тизим бўлимларининг келишилган ҳаракати зарурлигини таъкидлади.
20 апрелнинг тунида қаттиқ ёққан ёмғир оқибатида Аққия қишлоғида 12 уй-жойнинг ертўласига сув кириб, Илайтала қишлоғида 20 уйнинг ховлисини сел қоплаб, бешига сув кирган.
Бундан ташқари Мирзаке — Қорақулжа — Алайқу авто йўлининг 41-километрини сув қоплаган. Мазкур ҳудудларда ФҲВнинг маҳаллий бўлимлари ишга жалб қилиниб, селдан тозалаш ишлари давом этмоқда.