Бишкек: «Улуу-Тоо» ресторанида оммавий заҳарланиш қайд этилди

263

Оммавий заҳарланиш Сухэ-Батор кўчасидаги «Улуу-Тоо» ресторанида бўлган. 27 киши 15 апрелда, 12 киши 18 апрелда заҳарланган.

Бу бўйича текширув бошланиб, овқатланиш жойининг 31 нафар ходими кўрикдан ўтди. Ҳозир лаборатория тадқиқотлари олиб борилмоқда.

Рестораннинг фаолияти эса тўхтатилиб, эгасига 13 минг сом жарима солинди.