Аввалроқ Рақамли тараққиёт вазирлигига қарашли Алоқа тармоғини тартибга солиш ҳамда назорат қилиш хизмати интернет-провайдерларга Қирғизистон ҳудудида Tiktok’ка киришни чеклаш ҳақида хат йўллаган. Вазирлик бундай чора МХДҚнинг хати асосида кўрилаётганини билдирган.
Бундай қарор чиқаришга TikTok тарафидан «Болаларнинг соғлиғига, руҳиятига, маънавий ва тарбиясига зарар етказишнинг олдини олиш бўйича чоралар» ҳақидаги қонунда кўзда тутилган моддалар сақланмаётгани сабаб бўлган.