Марҳум ўзи келсин. Олий суд кўмир карьерини босиб олган рейдерларни қўллашга баҳона топди

98

Олий суд рейдерлар босиб олган «Уу-таш» кўмир конига лиензияни марҳум тадбиркорнинг оиласи билан ҳамкорларагина қайтариб беришдан бош тортди. Бош тортишга ариза билан судга компания таъсисчисининг ўзи эмас, ҳамкорларидан бири мурожаат қилгани сабаб бўлган. Компаниянинг таъсисчиси эса 2019 йили, суд текширувлари бошланмай туриб вафот этган.

Бор мулкини сотиб, Боткеннинг Қадамжой туманида «Уу-Таш» кўмир конини ишлата бошлаган тадбиркор Шабданбек Алимбаевнинг воқеасини «Клооп» бир йил аввал батафсил ҳикоя қилиб берган. Ўш шаҳар Патруль милициясининг бошчиси Болот Нурматов бош бўлган босқинчи амалдорлар бизнесменнинг кутилмаганда хасталаниб, кейин вафот этганидан фойдаланиб, товламачилик йўли билан кўмир конини тортиб олиб, унинг лицензиясини «Исман-Тоо» компаниясига ўтказиб бериб юборишган.

Марҳум Шабданбек Алимбаевнинг оиласи ва унинг ҳамкорлари рейдерлар билан судлаша бошлашган. Болот Нурматовнинг шериклари суддан ютқаза бошлаганда патруль хизматининг етакчиси компанияни 520 минг долларга анча нуфузли шахсга — Жогорку Кенешнинг депутати Жусупбек Коргонбай ўғлига сотиб юборган.

Депутат «Исман-Тоо» компаниясини сотиб олганини инкор қилган, аммо «Клооп» ўз суриштирувида унинг бу компания билан алоқасини топган. Кон таъсисчисини яқинларининг ва ҳамкорининг айтишича, Коргонбай ўғли уни парламентдаги ҳамкасби, МХДҚ етакчисининг укаси Шайирбек Ташиев билан бирга ишлатмоқда.

Марҳум Шабданбек Алимбаевнинг оиласи ва шериги рейдерлар билан 2020 йилдан бошлаб судлаша бошлаган. Шу тўрт йил давомида улар конь лицензияси ноқонуний равишда ўтказилганини исботлаб, босқинчи милиция ходими Болот Нурматовнинг шериклари судланган. Бироқ 2023 йил декабрида Олий суд «Уу-Таш» конининг лицензияси «Исман-Тоо» компаниясига ноқонуний бериб юборилганини тан олишдан бош тортган.   Адлия вазирлигига кўра, судья ҳалигача компания раҳбари бўлиб қолаётган марҳум тадбиркорнинг ўзи эмас, шериги шикоят қилган деган важга таянмоқда. Шу тариқа Олий суд карьерни ташкил қилиш учун бор мулкини сотиб, пулини сарфлаган марҳум тадбиркорнинг турмуш ўртоғини, ортида қолган кичик боласини марҳум тадбиркорнинг бутун мол-мулкини сотиб, пулини  «Уу-Таш» карьерини ташкил этишга сарфлаган рафиқаси ва кичик боласини ҳеч нарсасиз қолдирди.

 Муаллифлар: Виктор Мухин, Арууке Солтоной