Ақилбек Жапаров Россиянинг «Мир» картасининг ишлаши тўхтатилгани бўйича фикрини айтди

259

Жапаровнинг фикрига кўра «Мир» картаси россияликларга эмас Қирғизистонга фойдали, чунки Россия Федерациясида юрган бир миллиондан ортиқ қирғизистонликлар пул ўтказишади.

«“Мир” картасини биз тўхтатганимиз йўқ. Биз хизмат тўхтатилгандан кейин билиб қолдик. Чунки Банклараро процессинг маркази (БПМ) ҳукуматга қарамайди, Миллий банкни ҳам тинглашмас экан. Тижорий банклар БПМнинг 54 фоиздан кўпига хўжайинлик қилишар экан. Балки ўша тижорий банклар санкцияга тушиб қолмайлик деб хавотирланса керак», — деб билдирди у.

Аввалроқ Банклараро процессинг маркази 3 апрелдан бошлаб «Мир» картасига хизмат кўрсатиш тўхтатилганини хабар қилган эди. Терминал орқали тўлов, банкоматлардан нақд пул олиш, картадан картага жўнатиш имконсиз бўлиб қолган.