Бишкекда қуролли қароқчилар гуруҳи қўлга олинди. Улар орасида вояга етмаганлар ҳам бор

276

Аризачи Логвиненко кўчасидан чиқиб кетаётганда, номаълум шахслар уни тўппонча билан қўрқитиб, 20 минг сомга баҳоланган iPhone 12 телефони ва банк карталарини мажбуран тортиб олганини айтди.

Мазкур ҳолат юзасидан «Ўғрилик » моддаси бўйича иш қўзғатилиб, тез орада гумонланувчилар қўлга олинди.

Қўлга олинганлар 32 ёшли С.И., 16 ёшли Б.А ва 18 ёшли А.Д. экани айтилди.

Қўлга олиш чоғида гумонланувчиларнинг ёнидан уяли телефон ва номаълум русумдаги тўппонча топилган  дейилади милиция хабарида.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.