Суд Нурболот Турганбпевни (Саянич) майда безориликда айбдор деб топиб, беш суткага қамоқ жазосига ҳукм қилди. У суд залидан ҳибсга олинди.
Бу ҳақда Ўш вилоят суди матбуот хизмати хабар берди.
Аввалроқ блогер Instagram’га вижео чиқариб, видеосида кўчада ўтиб бораётган қизни «жалаб» деб атаган. Видео ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида норозиликларга сабаб бўлгач, у милицияга олиб кетилган. У ерда блогер узр видеосини ёздириб, сўнг унинг иши судга ўтказилган.