МХДҚ Қоракўлдаги «Бугу» ва «Макиш» бозорлари давлатга ўтганини билдирди

288

Маълумотга кўра, юқорида айтилган бозорлар эгаси узоқ вақтдан буён базадаги тадбиркорлардан маблағ йиғиб, шу билан бирга олинган фойданинг умумий ҳақиқий айланишини фискал органлардан яшириб келган.

Тегишли тадбирлар давомида молиявий фаолиятда кўплаб қонун бузилишлар аниқланган.

«Давлатга келтирилган зарарнинг ўрнини тўлдириш мақсадида, ихтиёрий равишда Қоракўл шаҳри мэриясининг балансига, майдони 1,14 гектар, нархи 233 миллион сомдан ортиқ "Макиш" ва "Бугу" савдо бозорлари ўтказилиб берилди», — деб айтилади билдирувда.