Қирғизистон мусулмонлари бошқармаси Қадр кечаси Рамазон ойининг 27-кечасига тўғри келишини билдирди.
Бунга қадар муфтият уламолари кенгаши телекўприк уюштиришни режалаштираётгани айтилган. Масжидларда эса имомлар ҳадислар ўқишади. Мусулмонлар учун муҳим бўлган бу кечани улар тонг отгунгача ибодат қилиб, яратгандан кечирим сўраб, дуо қилиб ўтказишади.
Рўза 11 мартда бошланган. Рамазон ҳайит байрами эса 10 апрелда ўтказилмоқчи.
Бу йил фитр-садақанинг энг кам миқдори 50 сомни ёки 1,6 килограмм буғдойни ташкил қилди. Имкониятга қараб фитрни 1,6 килограмм майиз, ун ва 3,2 килограмм арпа, хурмо ёки уларнинг пул эквивалентини бериш мумкин