Ҳуқуқ ҳимоячилари Россиядаги ҳужумдан сўнг мигрантларга босим кучайганини айтишмоқда

222

Москвадаги ҳужумдан сўнг Марказий осиёлик муҳожирларни текшириш кучайди. Бу ҳақда 24 мартда россиялик ҳуқуқ ҳимоячиси Валентина Чупик «Азаттиқ»қа билдирди

«Сўнгги бир ярим суткада 1018 мурожаат келиб тушди. Уларнинг аксариятида, мигрантлар текширувлар ва ноқонуний қамаш ҳолатларига дуч келганини айтишмоқда. Полиция ходимлари томонидан калтакланганлар, мамлакатдан чиқарилганлар ҳам кўп», — деди Чупик.

Тожикистон, Ўзбекистон ва Қирғизистондан борган мигрантларни текшириш кучайганини маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячиси Азиза Абдирасулова ҳам айтиб чиқди. У қирғиз диаспорасидагиларга таяниб Москвада Марказий осиёлик муҳожирлар орасида ваҳима кучайганини таъкидлади.

Россия аэропортида ушлаб турилган муҳожирлар

Бунга қадар Марказий Осиёдан борган мигрантлар Россиянинг «Шереметьев» аэропортида ҳеч қандай сабабсиз ушлаб турилгани ҳақида маълумот тарқалган.

Улардан бири, қирғизистонлик мигрант «Азаттиқ»қа нима учун ушлаб туришганини ҳеч ким тушунтирмаганини, у ердагиларни барчасининг ҳужжатлари жойида эканини билдирган.

Унинг айтишича, мигрантларнинг бармоқ излари олиниб, уларни қандайдир ҳужжатни имзолашга мажбур қилишган. Шунингдек, телефонларини бир неча соат текширишган.

Қирғизистоннинг Россиядаги элчилиги мигрантлар бунга қадар Россиянинг миграция қонунларини бузгани учун ушланаётганини билдирди. Элчихона маълумотига кўра, улар энг яқин илк рейс билан Қирғизистонга қайтарилади.

Москва четидаги теракт

22 мартда Москва четидаги «Крокус Сити Холл» концерт залида «Пикник» гуруҳининг концерти бошланишида номаълум қуролли гуруҳ турғунларга ўқ отган. Кейин у ердан ёнғин чиққани ҳам хабар қилинган.

Россия Тергов қўмитасининг сўнгги маълумотига кўра, қонли воқеада вафот этганлар сони 137дан ошган, яна 182 киши турли жароҳат олган.

Теракт содир этишда гумонланиб тўрт киши: Далержон Мирзоев, Рачабализода Саидакрами Муродали, Мухаммадсобир Зокирчонович Файзов ва Шамсидин Фаридуни исмли кишилар қўлга олинган. Москванинг Басман туман суди уларни 22 майга қадар тергов қамоғига киргизди.

Тергов қўмитаси бу иш бўйича жами 11 киши қўлга олинганини билдирди. Эртага улар яна қамоққа олиниши мумкин, лекин муассасанинг матбуот хизмати бу маълумотни тасдиқламади.