Қирғизистонда қизамиқ билан касалланганлар сони 6081 кишига етди

256

Республика иммунопрофилактика маркази директори Гулбара Ишенаписованинг айтишича, вирусни юқтирганларнинг аксарияти Бишкек, Чуй ва Жалолобод вилоятларида қайд этилган. Ишенаписова, шунингдек, ўтган йили 7046 киши қизамиқ билан касалланганини қўшимча қилди.

Жорий йилнинг дастлабки икки ойида мамлакатда қизамиқнинг 4078 ҳолати қайд этилган. 12 мартга ўтар кечаси эса Қирғизистонда қизамиқ юқтирганларнинг сони 5446 га етган.

Шифокорлар ота-оналарни болаларини эмлашга чақиришмоқда, чунки беморларнинг сони бунчалик кўп бўлаётганига — болалар ва катталар орасида қизилча, қизамиққа қарши режали эмловлардан бош тортаётгани сабаб.