Жалолобод: «Тез заряд» ишхонасига алданганларнинг чиқими 17,6 млн сомни ташкил қилди

517

Жалолобод вилоятининг Қоракўл шаҳрида Charge fast (Тез заряд) ишхонасига пулларини олдириб қўйиб, милицияга мурожаат қилганларнинг сони 100дан ортди. Бу ҳақда 5 мартда вилоят милициясидан билдиришди.

Маълумотга кўра, фуқаролар мазкур ишхонага 500 минг сомдан 1 млн 500 минг сомгача пул ўтказган оилалар бор. 1 мартда мазкур молия пирамидаси ишламай, фуқаролар қўйган пулларини ололмай қолишган.

Улар мобил илова орқали пул солишган. Ишхона вакиллари эса фуқаролар солган пулларини икки баробар кўпайтириб беришни ваъда қилишган.

Милиция воқеа юзасидан 116 ариза қайд этиб, умумий чиқим 17 млн 600 минг сомга яқин экани аниқланган.

Ҳозирда Charge fast ишхонасини ташкил қилган ака-укалардан бири Бишкекда қўлга олиниб, иккинчиси қидирувда. Жами бўлиб мазкур ишхонани очганликда гумонланиб беш киши қўлга олиниб, вақтинча сақлаш жойига киргизилган.

Банга қадар Ўш шаҳрида Charge fast ишхонасига пулларини алдатиб, милиияга шикоят билан мурожаат қилганларнинг сони 41 нафарга етган.

Муаллиф: Улуш Сайпидинова

Асосий саҳифадаги иллюстратив сурат.