Ўшнинг бу йилги бюджети 2 миллиард 885 миллион сомни ташкил этади. Маблағларнинг катта қисми қурилишга, камроқ қисми ижтимоий ҳимояга сарфланади

889

27 февралда Ўш шаҳар кенгашида 2024-йилги бюджет лойиҳаси бўйича жамоатчилик муҳокамаси бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўш шаҳрининг биринчи вице-мэри, Ўш шаҳар Кенгаши раисининг ўринбосари, Молия вазирлигининг Ўшдаги вакили, муассаса ва корхоналар раҳбарлари ҳамда шаҳар аҳолиси иштирок этди.

Дастлабки режага кўра, 2024 йилгача маҳаллий бюджет ҳажми 2 миллиард 884 миллион 956 минг 200 сом бўлиши кутилмоқда.

Шундан, умумий бюджетнинг 2 миллиард 176 миллион 556 минг 200 соми солиқ тушумларига, 508 миллион 400 минг соми солиқдан ташқари тушумларга, 200 миллион соми бюджет муассасаларининг махсус маблағларига йўналтирилади. Бюджетнинг дастлабки режасида энг кўп маблағ қурилиш соҳасига, энг кам маблағ эса ижтимоий ҳимоя ҳамда мудофаа соҳасига йўналтирилиши назарда тутилган.

2023 йилда Ўш шаҳар бюджетига 2 миллиард 509 миллион 306,2 минг сом маблағ йўналтирилган. Жорий йилда ажратилган маблағ бюджет муассасаларининг махсус маблағларини ҳисобга олган ҳолда ўтган йилга нисбатан 115 фоиз кўпдир.