Лайлакда товламачиликда гумонланган 28 ёшли фуқаро қўлга олинди

804

Баткен вилоятининг Лайлак туманидаги Андарак қишлоғининг 28 ёшли турғуни ҳамқишлоғининг машинасини олиб, пулини бермай қочиб юришга гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда Баткен вилоят ИИБдан билдиришди.

Гумонланувчи. Сурат: Баткен ВИИБи.

Маълумотга кўра, Андарак қишлоғининг турғуни милицияга ариза билан мурожаат қилган. У ўтган йили февралда «ВАЗ 2107» русумидаги автомобилининг 265 минг сомга савдолашиб олган ҳамқишлоғи пулини бермай қочиб юрганини билдирган.

Мазкур факт бўйича «Товламачилик» моддасининг асосида жиноят иши қўзғалиб, жиноятга гумонланувчи вақтинча сақлаш жойига киргизилди.

Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.