Фанлар академияси республиканинг сейсмология минтақасини текшириб, янги карта тузишга маблағ ажратилди. Бу ҳақда 30 январда парламентнинг қўмита йиғилишида Архитектура, қурилиш ва турар-жой, коммунал хўжалиги агентлигининг етакчи ўринбосари Талантбек Иманакун ўғли билдирди.
Унинг айтишича, сўнгги марта 1991 йили «панель» уйларни зилзилага бардошлилигини текшириш бўйича текшириш ўтказилиб, намунавий лойиҳа сифатида шаҳарга ўхшаш уйлар қурила бошлаган.
Иманакун ўғли республикадаги кўп қаватли уйлар титроққа қараб 8-9 баллгача зилзилага бардош беришини айтди. Шунингдек, у «совет пайтида қурилган уйлар янгиларига қараганда мустаҳкам» деган фикрга қўшилмайди.
«Агар 7-8 баллга бардош беради деб қурилган уй 4 баллик зилзилада вайрон бўладиган бўлса, қурган ва уни қабул қилган киши боши билан жавоб беради», — деб огоҳлантирди у.
23 январда Хитойда 8 магнитудаги зилзила қайд этилган. Тебраниш Иссиқкўл вилоятининг Жети-Огүз туманида 6 балл, Қоракўл шаҳрида 4,5 балл, Норин шаҳрида 4 балл, Бишкекда 3 баллга етган.
Ер қимирлашидан сўнг айрим ҳудудлардаги биноларда ёриқлар пайдо бўлгани хабар қилинди. Шу тафайли республикадаги қурилишларнинг зилзилага қанчалик бардошли эканини текшириш масаласи кўтарилган.
Муаллиф: Нурпаяз Абитов.