Ўқувчини уриб кетишда гумонланган икки милиция ходими ишдан бўшатилиб, қамоққа олинди 

256

МХДҚ Балиқчи шаҳрида ўқувчи қизни машина билан уриб кетиш факти бўйича жиноят ишининг иккинчи фигуранти қўлга олинганини билдиришди. 

Махсус хизматдан билдирилишича, қўлга олинган Бекзат Казаков ҳудудий нозир бўлиб ишлаган. Балиқчи шаҳар ички ишлар бошқармасининг собиқ етакчиси Бектур Осмоновнинг укаси. Дастлаб Казаков ўқувчи қизни уриб кетган менман деган кўрсатма берган. Аммо жабрланувчи томоннинг қариндошлари автомобилни Осмонов бошқариб бораётганини айтишган. Воқеа сабаб иккиси ҳам эгаллаган хизматларидан олиниб, Қоракўл шаҳар ИИБнинг вақтинча сақлаш жойига киргизилди. Тергов давом этмоқда.

Ўқувчи қизни машина билан уриб кетганликда гумонланганлар. Сурат: МХДҚнинг матбуот котиби.

Қизни 26 январь куни соат 13:15 да уриб кетган. Кузатув камерасида олинган видеода кўринишича, ҳайдовчи 12 ёшдаги қизни машина билан уриб, изини яширган.

Жабрланувчини отасининг айтишича, йўл четида турган қизини шаҳар милициясининг хизмат машинаси уриб кетган. Қиз маҳаллий оилавий тиббий марказнинг жонлантириш бўлимига етказилган. Жабрланувчи қизни қариндошларининг айтишича, ҳозирги вақтда қизнинг аҳволи барқарор.

Ўқувчи қизни автомобиль уриб кетиш факти бўйича «Хавфда қолдириш - эҳтиётсизлик оқибатида соғлиққа зарар етказган ҳаракат» ва «Автомототранспорт воситаларининг ҳаракатининг ва уларни эксплуатация қилишнинг хавфсизлик қоидаларини бузиш» моддаси бўйича жиноят иши қўзғалган. Терговни МХДҚ олиб бормоқда.

Асосий саҳифадаги сурат: «Азаттык»