Қамалган 11 журналистнинг яқинлари «Парк отел»да ўтиши керак бўлган матбуот анжуманини ташқарида ўтказди

402

Оммавий қўлга олинган 11 журналистнинг яқинлари Бишкекдаги «Парк отель» меҳмонхонаси билан келишилган матбуот анжуманини ташқарида ўтказишга мажбур бўлишди. Бу ҳақда 26 январда «Азаттиқ» нашри билдирди.

Оммавий қамоққа олинган журналистларнинг яқинлари. Сурат: «Азаттиқ».

Маълумотга кўра, меҳмонхона раҳбарияти бино ичида «Сув томиб кетяпти» деган баҳона қилиб, анжуман ўтказишга рухсат беришмади.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Азиза Абдирасулова «залнинг томчи томмаган бир бурчагида матбуот анжумани ўтказса бўлиши мумкинлиги айтган, лекин муассасанинг ходимлари унга ҳам рози бўлишмаган».

Йиғилганларнинг айтишича, меҳмонхона раҳбарияти отель залида матбуот анжумани ўтказиш мумкин эмаслиги ҳақида олдиндан маълумот беришмаган. Улар ҳукуматни журналистларни бўшатишга чақиришди.

17 январда Бишкекнинг Биринчи май туман суди Temirov Live жамоасининг ҳозирги ва собиқ 11 ходимининг эҳтиёт чорасини кўриб чиқиб, барчасини икки ойга ТИЗО-1га  киргизган. Улар:

  • Махабат Тажибек қизи;
  • Сапар Акунбеков;
  • Азамат Ишенбеков;
  • Сайпидин Султаналиев;
  • Актилек Капаров;
  • Тинистан Асипбеков;
  • Максат Тажибек ўғли;
  • Жоодар Бузумов;
  • Жумабек Турдалиев;
  • Айке Бейшекеева;
  • Акил Орозбеков.

16 январь тонгида милиция ходимлари, журналистларнинг уйини тинтиб, уларни гувоҳ сифатида сўроқ беришини айтиб тергов бўлимига олиб кетишган.

Кечқурун ИИВ улар «Оммавий тартибсизликка чақириш» факти бўйича қўзғалган жиноий ишда гумонланаётганини хабар қилган. Тергов маълумотига кўра, Temirov Live ва «Айт Айт Десе» саҳифаларида эълон қилинган уч материал бўйича лингвистик экспертизаси асосида айб қўйилган.

Суриштирувчи журналист Болот Темиров эса ИИВнинг журналистлари эълон қилган материалларда «оммавий тартибсизликка чақириқларни қамраган маълумотлар бор» деган билдирувини инкор қилган.