Асел Ногойбаеванинг собиқ эри ота-оналик ҳуқуқидан ажратилди, лекин у қарор устидан шикоят қилмоқчи. Бу ҳақда жабрланган аёлнинг адвокати Индира Саутова «Клооп» билдирди.
«16 январда Чуй вилоятининг Сокулуқ туман судида А.Э. ота-оналик ҳуқуқидан ажратиш бўйича фуқаролик иши ўтди. Бизнинг давъо қаноатлантирилиб, у ота-оналик ҳуқуқидан ажратилди. Аселнинг собиқ эри апелляцияга беришини билдирди», — деди Саутова.
Жабрланган Асел Ногойбаеванинг синглиси Диана Елькин опасининг собиқ эри суд йиғилишига масофадан (ТИЗОда ўтириб) қатнашганини ёзди.
«Суд йиғинида бу зўравон Аселни ёмон, ғамхўрлиги йўқ она деб айблади! Болаларини яхши кўришини, уларни ҳеч кимга, шунингдек Аселга ҳам ишониб ташламаслигини айтиб, ота-оналик ҳуқуқидан ажратишга қарши чиқди», — деб ёзди аёлнинг синглиси.
Шунингдек у опасининг собиқ эрини умрбод озодликдан ажратиш учун петиция бор эканини ҳам ёдга солди. Бу иш бўйича суд йиғини 23 январда бошланади, барча йиғинлар ёпиқ ўтади.
2023 йилнинг сентябрида 36 ёшдаги Асел Ногойбаева юзи-боши ва бўйни кесилган ҳолда касалхонага келиб тушган. Аёлнинг қулоқ-бурни кесилгани маълум бўлган. Мазкур факт бўйича «Танага оғир зарар етказиш» моддаси билан жиноят ишини қўзғаб, жабрланувчининг 39 ёшдаги собиқ эрини қўлга олган.
Жабрланувчи бу воқеага қадар ҳам собиқ эрининг «ззўравонлиги»дан шикоят қилиб, ҳуқуқ тартибот органларига икки марта мурожаат қилгани маълум бўлган, аммо у судланмай озодликда қолган. Кейиналик Чуй вилоят суди аёлнинг собиқ эрини пробация назоратига олиш бўйича қарорни бекор қилиб, айбланувчини зўравонлик иши бўйича 8 йилга озодликдан маҳрум қилган.