Сулуктуда 14 яшар қизни зўрлашда гумонланиб 31 ёшдаги фуқаро қўлга олинди

282

Боткен вилоятининг Сулүкту шаҳрида 14 яшар қизга тажовуз қилганликда гумондор сифатида 31 ёшдаги фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда «Клооп»га 16 январда вилоят милициясидан билдиришди.

Маълумотга кўра, 41 ёшли турғун милицияга мурожаат қилиб, 14 январга ўтар кечаси 14 яшар қизини 31 ёшдаги киши зўрлаганини билдирган.

Бу бўйича «Зўрлаш» моддаси асосида жиноят иши қўзғалган. Натижада, шикоят эгаси томонидан кўрсатилган гумондор — Сулукту шаҳрининг турғуни қўлга олиниб, вақтинчалик сақлаш жойига киргизилди.

Ҳозирда суриштирув ишлари давом этмоқда.

Бунгача 9 январда ҳам Жалолобод шаҳридаги меҳмонхоналарнинг бирида 14 ёшдаги қизни зўрлашда 31 ёшдаги киши гумонланаётгани маълум бўлган.

Бош прокуратуранинг маълумотига кўра, 2022 йили республикада болаларга нисбатан зўравонлик факти бўйича 438 та жиноят иши қўзғалган. Ўша вақтда Ички ишлар вазири Улан Ниязбеков болаларга нисбатан зўравонлик фактлари йил сайин ўсиб бораётганини айтган.

Президент Садир Жапаров ўтган йилнинг 12 августида болаларга нисбатан зўравонлик учун жазони кучайтирувчи қонунга қўл қўйган.