Бишкек: Туғруқхонада вафот этган 22 ёшдаги аёлнинг ўлими бўйича экспертиза тайинланди

238

Бишкекдаги № 2 туғруқхонада эгиз фарзандларни дунёга келтирган 22 ёшдаги аёл вафот этди. Маълумотни 16 январда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг вакили Раиса Асилбашева тасдиқлади.

Унинг айтишича, аёл туғруқхонага келганида «оғир преэклампсия» ташхиси қўйилган ва шошилинч равишда кесарево йўли билан туққан.

Операциядан сўнг ҳеч қандай ўзгача аломатлар сезилмаган, лекин кутилмаганда 15 январга ўтар кечаси аёл вафот этган.

«Чақалоқлар она қорнида қийналиб, эсон-омон туғилиши учун 34-ҳафтада туғдириб олинган. Чақалоқлар ойига етмай туғилган, улар шифокорларнинг назоратида», — деди вазирлик вакили.

Асилбашеванинг айтишича, аёл рўйхатда туриб, доимо текшириб турилган. Ҳозирда келиннинг ўлими бўйича экспертиза тайинланиб, мутахассислар унинг натижасини кутишмоқда.

Ўтган йилнинг октябрида Новқат туманининг ҳудудий шифохонасида 28 ёшдаги аёл туғруқдан вафот этган. Тегишли идоралардан суриштирув ишлари олиб борилаётганини билдиришган.